Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги маънавият ва маърифат дарси “Табиат – онамиз!” мавзусида бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 24 декабрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Табиат – онамиз!” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва Кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Х.Нурматовнинг маърузаси тингланди. Шундан сўнг Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёев томонидан 2022 йил 20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисга қилган мурожаатноманинг мазмун моҳияти ҳақида сўз юритилиб, Мурожаатноманинг теле-эфирларга узатилган тўлиқ видеоси шахсий таркиб эътиборига ҳавола этилди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун бузилишлари, хизмат интизоми бузилишлари ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Кенгашининг 2022-йил 4-ноябрь кунидаги “Сурхондарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ўртасида ўтказилган спортнинг “Футбол” тури бўйича вилояти Ички ишлар бошқармаси терма жамоаси иштирок этиб фахрли биринчи ўринни қўлга киритган жамоа вакиллари бошқарма бошлиғининг тегишли буйруғи билан пул мукофотлари, ғолиблик медали ва Кубоги билан тақдирланишди.