29 Октябр 2022 йил 367

Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги “Маънавият ва маърифат” дарси “Самарқанд - Янги Ўзбекистоннинг туризм маркази” мавзусида ўтказилди.

Жорий йилнинг 29-октабрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Самарқанд - Янги Ўзбекистоннинг туризм маркази” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу юзасидан Термиз Давлат Университети қошидаги Академик лицейи катта ўқитувчиси Жахонгир Усмоновнинг маърузаси тингланди. Унда қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқанд миллий давлатчилигимиз, жаҳон сивилизатсияси тарихида алоҳида ўринга эга манзиллардан эканлиги, афсонавий шаҳарнинг узоқ ўтмишни акс эттирган мунаввар кошоналари, қадимий обидалари, муаттар ҳавоси неча асрлардан буён дунё аҳлини ўзига ром этиб келаётганлиги боисдан ҳам йилнинг тўрт фаслида бу ердан сайёҳлар қадами узилмаслиги ва бошқа бир қатор жиҳатлари ҳақида фикр мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарсида вилоят ОИТСга қарши кураш маркази Эпидемиолог шифокори Бобомурод Сафаров томонидан “ОИВ ва ОИТС касаллиги профилактикаси” мавзуси юзасидан ҳам шахсий таркиб эътиборига ушбу касаллик турлари, юқиш, сақланиш ва даволаниш йўллари ҳақида ҳаётий мисоллар орқали батафсил маълумотлар берилди. Ўтилган мавзулар юзасидан, ходимлар ўзларини қизиқтирган смаволларига жавоблар олишди.

Шундан сўнг Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир хафта давомида содир этилган қонун бузилишлари, хизмат интизоми бузилишлари ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Ўтган ҳафта мобайнида Республикамизда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда юз берган янгиликлар “Таҳлилнома” кўрсатуви шахсий таркибга намойиш этилди.

Text to speech