Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги “Маънавият ва маърифат” дарси “Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи” мавзусида бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 12- ноябрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Мағрур ҳилпирайвер, юртим байроғи” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети Термиз Давлат Университети тарих факультети катта ўқитувчиси Олим Тожиевнинг маърузаси тингланди. Унда ҳар бир халқ, миллат учун ўз Ватанининг рамзлари муқаддас ҳисобланиши, бунинг боиси, уларда ўша халқнинг шонли ўтмиши ва буюк келажаги, асрий анъана ва урф-одатлари ўз аксини топаади. Шу маънода, мадҳия, герб ва байроқ бизнинг миллий рамзларимиз ҳисобланиши, Ўзбекистон фарзандларининг санъат, маданият, фан ва спорт бўйича халқаро миқёсда қўлга киритаётган ютуқлари ва улар шаънига мадҳиямиз янграб, давлатимиз байроғининг мағрур ҳилпираши ҳар қандай миллатдошимизнинг кўзларида фахр ва қувонч ёшларига сабаб бўлаётганлиги ва бошқа бир қатор мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун бузилишлари, хизмат интизоми бузилишлари ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, ўтган ҳафта мобайнида Республикамизда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги янгиликлар ўрин олган “Таҳлилнома” кўрсатуви ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2022 йил 31 октябрь кунидаги кўрсатмасига асосан Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида тайёрланган “Надомат” номли видеоролик шахсий таркибга намойиш қилинди.