Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги маънавият ва маърифат дарси “Конституциявий ислоҳотлар – давр талаби” мавзусида бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 3 декабрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Конституциявий ислоҳотлар – давр талаби” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети тарих фанлар доктори профессор Тошкенбой Пардаевнинг маърузаси тингланди. Бунда конституциявий ислоҳотларда инсон қадри, шаъни улуғланиши янги Ўзбекистоннинг илк бора БМТнинг «Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши аъзолиги» даврида амалга ошаётгани ҳам давлат сиёсатининг марказида инсон манфаати турганлиги, Президентимизнинг 2022-йил 29-июндаги қарори билан «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тартиби тўғрисида»ги низомнинг тасдиқлангани, мазкур низомга кўра, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш бўйича «дастлабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети»ни бериш тартиби белгиланганлиги ҳақида ҳам сўз юритилди.
Шунингдек, аҳолининг конституцион ҳуқуқлари ва манфаатлари давлат сиёсати даражасида конституциявий янги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифларида ҳам акс этаётганлиги, жумладан, «инсон қадри учун» устувор тамойилини татбиқ этишни янада чуқурлаштириш фуқароларимиз учун дунёнинг қаерида яшамасин, меҳнат қилмасин, таълим олмасин давлат томонидан тинч ва хавфсиз ҳаётини, фундаментал ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш Конституцияда кафолатланиши ва мустаҳкамланиши халқнинг Асосий Қонунимизга бўлган ишончи ва ҳурматини оширади. Шунингдек, ижтимоий давлатнинг муҳим вазифаси сифатида фуқароларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш, сифатли таълимнинг жорий этилиши ижтимоий ҳимоянинг юқори даражада эканлиги, инсон қадри, ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишининг конституцион норма сифатида мустаҳкамланиши Ўзбекистоннинг халқаро обрў-эътиборини ошириши билан бирга, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари Кенгашидаги ўрнини ҳам янада кучайтириши ва бошқа бир қатор маълумотлар келтирилди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун бузилишлари, хизмат интизоми бузилишлари ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, ўтган ҳафта мобайнида Республикамизда сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги янгиликлар ўрин олган “Таҳлилнома” кўрсатуви шахсий таркиб эътиборига намойиш қилинди.