Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги маънавият ва маърифат дарси “Дунёдаги геосиёсий вазият ва унинг Ўзбекистондаги таъсири” мавзусида бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 18 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Дунёдаги геосиёсий вазият ва унинг Ўзбекистондаги таъсири" мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз педагогика институти катта ўқитувчиси Ботир Эгамбердиев
ҳозирги кунда халқаро муносабатлардаги ўзаро ишончнинг камайиб бораётгани, қарама-қаршилик ва можароларнинг ортиши, барқарорлик ва ривожланишга хавф солаётган жиддий ҳолатлар ҳақида сўз юритди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи ўринбосари, майор Х.Нурматов томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлинмалари саф бўлинмалари йўл-патруль хизмати батальони учинчи сафарбар гуруҳи йўл-патрул хизмати инспектори сафдор Нурмаматов Эркин Абсоат ўғли фидокорона хизмати учун рағбатлантирилди. Онаси Жарқин Абдувоситовнага Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи миннатдорчилиги акс этган ташаккурномаси топширилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати