Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги маънавият ва маърифат дарси “Давлат тили – бирлигимиз, борлигимиз рамзи” мавзусида бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 21 январь куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев ҳузурида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Давлат тили – бирлигимиз, борлигимиз рамзи” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз давлат университети академик лицейи тарих фани бош ўқитувчиси Жаҳонгир Усмоновнинг маърузаси тингланди.
Шундан сўнг, кун тартибидаги масала юзасидан сўз олган бошқарма маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари майор Ҳ.Нурматов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон Қарорининг мазмун-моҳиятини барча мустақил бошқарма, соҳавий хизмат раҳбарлари ҳамда вилоят ИИБ шахсий таркибига етказиб, келгусида ушбу қарор билан тасдиқланган кодекс ва низомни ўзлаштириш масаласи юзасидан дарс машғулотлари ташкил этилишини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Бундан ташқари, «Ўзбекистон-24» телеканалининг «Ахборот» информацион дастури орқали эфирга узатилган Президент қарорининг мазмун-моҳияти акс эттирилган видеолавҳа барча шахсий таркиб эътиборига намойиш этилди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати