11 Феврал 2023 йил 362

Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги маънавият ва маърифат дарси “Бобур - моҳир саркарда ва халқпарвар подшоҳ (Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540-йиллиги).” мавзусида бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 11 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев ҳузурида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Бобур - моҳир саркарда ва халқпарвар подшоҳ” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети филология факултети Ўзбектили кафердаси ўқитувчиси профессори Б.Муртозоевнинг буюк ижодкор, саркарда Бобурнинг ўз салтанатида ободонлаштириш, илм-у фанни тараққий эттиришга алоҳида эътибор қаратганлиги, кўплаб бунёдкорлик ишларига раҳнамолик қилганлиги, унинг даврида деҳқончилик ривож топганлиги, Бобурнинг халқпарварлиги маҳаллий аҳоли­нинг дини, урф-одатларини ҳурмат қилганлиги боисидан ҳам буюк ҳинд халқининг меҳр-у муҳаббатини, ҳурматини қозонганлиги ҳақидаги маърузаси тингланди.

Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизили бошқармаси ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаларида фидокорона хизмат ўтаб келаётган ходимларнинг ота-оналарига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўзинбосарининг миннадорчилиги акс этган “Ташаккурнома”лари тантанали равишда топширилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech