Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги маънавият ва маърифат дарси “Алишер Навоий асарларида ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари” мавзусида бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 4 февраль куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев ҳузурида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Алишер Навоий асарларида ватанпарварлик ва инсонпарварлик ғоялари” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.
Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз давлат университети катта ўқитувчиси Сайёра Тўраеванинг Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони Алишер Навоий ижодида ватанпарварлик ва инсонпарварлик, халқлар, миллатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик мавзулари акс этган маърузаси тингланди.
Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.
Шундан сўнг, жамият ва тараққиёт кушандаси бўлмиш “Коррупция- деган иллатга қарши муросасизлик билан курашиб, ватан ва халқ олдида қилган қасамёдига содиқ қолиб, ўз хизмат вазифасига садоқат ва ҳололлик билан ёндошган ҳолда фаолият олиб бораётган вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати Йўла ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ЙҲХБ 1-сафарбарлик отряди командири, капитан Б.Юлдашев, ЙҲХБ инспектори, сержант О.Абдуназаров, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ йўл-патруль хизмати катта инспектори, сафдор Ш.Шарипов ва йўл-патруль хизмати инспектори, сафдор А.Юлдашевлар қоидабузар ҳайдовчилар томонидан таклиф қилинган катта миқдордаги порани олмасдан, уларга қонун барча учун баробарлиги ҳамда қилган жиноят учун жазо муқаррарлигини таъминлаганлиги учун вилоят ИИБ бошлиғининг буйруғи билан уларга таклиф қилинган суммадан зиёд пул мукофотлари, қимматбаҳо эсдалик совғалари ҳамда уларнинг ота-онасига бошқарма бошлиғининг миннадорчилиги акс этган “Ташаккурнома”лари тантанали равишда топширилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати