4 Март 2023 йил 206

Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги маънавият ва маърифат дарси “Аёл – ҳаёт чароғбони” мавзусида бўлиб ўтди

 Жорий йилнинг 6 март куни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев иштирокида вилоят Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Аёл – ҳаёт чароғбони " мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз шаҳрида жойлашган 15-сонли умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Исаева Мухайё Исматовна ҳозирги кунда Оилада маънавий муҳитни яхшилаш, фарзандлар тарбиясидаги масъулият, миллий қадриятларни сингдириш ва қатор ташаббусларда фаол, шижоатли ва ташаббускор аёлларнинг ўрни ҳақида сўз юритди.

Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун ҳамда хизмат интизоми бузилиш ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, ходимлар ўртасида ортиқча вазнни олдини олиш бўйича ведио ролик қўйиб берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

 

Text to speech