26 Ноябр 2022 йил 181

Сурхондарё вилояти ИИБда галдаги “Чўлпон – озодлик ва адолат куйчиси” мавзусида маънавият ва маърифат дарси бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 26- ноябрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси шахсий таркиби билан “Чўлпон – озодлик ва адолат куйчиси” мавзусида “Маънавият ва маърифат” дарси ўтказилди.

Мавзу тафсилотлари юзасидан Термиз Давлат Университети Ўзбек адабиётшуносликги кафедраси в/б доценти филология фанлар бўйича фалсафа доктори Сайёра Раимованинг маърузаси тингланди. Бунда Маърифатпарвар, ўзбек жадид адабиётининг ёрқин вакили Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон 1898-йилда Андижоннинг Қатортерак маҳалласида савдогар оиласида дунёга келди. Чўлпоннинг отаси Сулаймонқул Мулла Муҳаммад Юнус ўғли ўз даврининг етук зиёлиси бўлган маърифатпарвар ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилиб, унинг ижод намуналаридан мисралар келтирилди.

“Маънавият ва маърифат” дарси давомида ОИТСга қарши-курашиш мавзусида, Сурхондарё вилояти ОИТСга қарши-курашиш маркази бош шифокори Нурмамат Норбоевнинг маърузаси ҳам тингланди.

Унда ҳар йили 1 декабр санаси анъанавий равишда «ОИТСга қарши бутунжаҳон кураш куни» сифатида нишонланиши ортида ОИТС билан оғриганларни қўллаб-қувватлаш, хасталик аломатлари, ундан сақланиш бўйича огоҳликни ошириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратиш мақсади кўзда тутилди.

Шунингдек, ушбу “Маънавият ва маърифат” дарси давомида, Республика ҳудудида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтган бир ҳафта давомида содир этилган қонун бузилишлари, хизмат интизоми бузилишлари ҳолатлари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими томонидан шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди.

Шундан сўнг, ички ишлар органлари ходимлари ўртасида таъмагирлик ва коррупцион ҳалатларнинг олдини олиш мақсадида Навоий вилояти ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган “Қабоҳатнинг кўринмас нуқтаси” номли ижтимоий ролик шахсий таркиб эътиборига намойиш қилинди.

Text to speech