14 Июл 2022 йил 382

Сурхондарё вилояти ИИБда  ёш ходимлар учун психологик тренинг машғулотлари ўтказилмоқда

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси мутахассис-психологлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академиясининг битирувчиларини хизматга мослашиш жараёнини психологик қўллаб-қувватлаш ҳамда ўқув жараёнида эгаллаган назарий билимларини амалиётга кенг жорий этишларига кўмак бериш мақсадида, навбатдаги психологик тренинг машғулотлари ўтказилмоқда.

Тренинг жараёнида асосий эътибор ёш ходимларда ватанпарварлик, касбга садоқат, мардлик сингари туйғуларини янада кучайтириш, шунингдек ҳиссий-иродавий ҳусусиятларини мустаҳкамлаш, зўриқиш, стресс ва тушкунлик ҳолатларини олдини олиш, фавқулотда ҳамда экстремал вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилятларини шакллантиришга қаратилди.

Бундан ташқари, психологик тренинг жараёнида ёш ходимларнинг ақлий салоҳияти, теран фикрлаш даражаси ва дунёқарашларини янада ривожлантириш, шахслараро муносабатларда келиб чиқиши мумкин бўлган салбий эмоционал ҳолатларни олдини олиш, мулоқот жараёнида ўзини ўзи стрессдан ҳимоя қилиш, антистресс кайфиятини шакиллантириш, фуқаролар билан ҳушмуомалада бўлиш бўйича керакли маслаҳат ва тавсиялар бериб ўтилди.

Бундай психологик тренинг машғулотлари ёш ходимларда ўзига бўлган ишончни ошириш, позитив фикрлашни шакиллантириш ва фуқаролар билан самарали мулоқот ўрнатиш қобилиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech