6 Декабр 2022 йил 1141

Сурхондарё вилояти ИИБда бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига махсус унвонлар топширилди

Жорий йилнинг 3 декабрь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ–3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қуйидаги ходимларга офицерлар таркибининг махсус унвонлари вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев томонидан тантанали равишда топширилди. «подполковник» махсус унвони майор Музаффар Саломов, майор Нуриддан Ёдгоров, майор Мурод Шаймарданов, майор Алишер Хайрилов, «лейтенант» махсус унвони катта сержант Фарҳод Дуланов, катта сержант Ўрол Тухтаевларга берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг буйруғи билан “Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги Низом” талабларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Махсус операцияларни мувофиқлаштириш бошқармаси, портлаш хавфи бўлган предметларни зарарлантириш бўйича, Сурхондарё вилояти бўйича махсус отряд, учинчи гуруҳ катта мутахассиси, узоқ йиллар ички ишлар органлари тизимларида самарали хизмат қилиб келаётган майор Қурбонназар Рахмонбердиев Қуролли кучлар резервига яъни пенсияга тантанали равишда кузатилди.

Тадбир якунида, махсус унвон олганлар ҳамда пенсияга кузатилган ходимларнинг шаънига ва бундан кейинги ишларига илиқ фикрлар, эзгу тилаклар билдирилди.

Text to speech