30 Ноябр 2022 йил 249

Сурхондарё вилояти ИИБда Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси билан ҳамкорлик меморандум имзоланди

Барчага маълум-ки сўнги йилларда ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини ижтимоий ҳимоясини мустаҳкамлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шу қаторда ички ишлар органлари ходимларининг вояга етган фарзандлари ва турмуш ўртоқларини касбга йўналтириш мақсадида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ўртасида имзоланган “Ўзаро ҳамкорлик меморандуми” ижроси юзасидан жорий йилнинг 30 ноябрь куни вилоят  Ички ишлар бошқармаси ва бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Мазкур йиғилишда Сурхондарё вилояти Бандлик ва меҳнат муносабатлари бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Холов Икром Абдураимович ҳамда “Мономарказ” ходими Рахимов Жахонгир Сафаровичлар иштирок этиб, ходимларга мономарказда ташкил этилган ўқув курслари, ўқитиш тартиби  ва фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Ушбу меморандум ходимларнинг банд бўлмаган оила аъзоларини касбга ўргатиш, фойдали ҳунар эгаллашларида яқиндан кўмак бериш каби амалиётлар йўлга қўйилганлиги таъкидланди.

Text to speech