30 Апрел 2022 йил 396

Сурхондарё вилояти ИИБда ҳам умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги тегишли фармойиши асосида умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилди.
Шу муносабат билан 30 апрель куни эрта тонгдан мамлакатимиз бўйлаб "Маҳалла ободлиги – юрт фаровонлиги" шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари бошланганлиги муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБнинг барча соҳавий хизмат ходимлари умумхалқ ҳашарида фаол иштирок этиш учун саф тортишди.
Умумхалқ хайрия ҳашари доирасида Ички ишлар органлари ходимларининг турар жойлари, ички ишлар органлари биноларининг атрофини тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ички ишлар тасарруфидаги дам олиш масканлари, “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида янги барпо этилган вилоят ИИБ боғларини ёввойи ўт ўланлардан, чиқиндилардан тозалашга алоҳида эътибор қаратилди.
Мевали ва манзарали дарахт кўчатларини оҳаклаш, уларнинг тагларини юмшатиш, суғориш, турли хилдаги гул ниҳолларини парваришлаш, чор-атрофни тоза ва озода ҳолга келтириш ишлари олиб борилиб, воҳамизнинг барча ҳудудларидаги ички ишлар органлари ходимлари ушбу умумхалқ ҳайрия ҳашарида фаол эштирок этишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech