Сурхондарё вилояти ИИБда ҳам 14-январ “Ватан ҳимоячилари куни”га бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтди
14-январ “Ватан ҳимоячилари куни” ҳамда Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлари ташкил топганлигининг 31 йиллиги муносабати билан вилоят Ички ишлар бошқармасида ҳам тадбир ташкил этилди.
Унда тизимдаги соҳавий хизматлар масъуллари бошқарув аппарати ходимлари шахсий таркиб иштирок этди.
Тантанали тадбирда сўз олган вилоят Ички Ишлар Бошқармаи бошлиғи Республика Ички Ишлар Вазирининг тизимдаги ходимларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.
Шунингдек вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.Исмоилов ҳам жамиятда тинчлик ва осойишталикни сақлаш қонун устиворлигини таъминлашдек масъулиятли вазифани адо этаётган Ички ишлар органлари ходимларини сана муносабати билан муборакбод этиб, самимий эзгу тилакларини йўллади. Танатанали тадбир баҳонасида хизмат бурчини адо этишда сафдошларига ўрнак ва намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазириниинг тегишли буйруғи билан “Аъло хизматлари учун”, 1-2-3 даражали “Бенуқсон хизматлари учун” ҳамда “I-тоифали кинолог” кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Яна бир гуруҳ ходимлар Ички ишлар вазирлигининг “Фахрий ёрлиғи” “Эсдалик қўл соати” ва пул мукофоти билан рағбатлантирилди.
Албатта эътибор ва рағбат кишини янада руҳлантириб касбига бўлган меҳрини чандон оширади. Мазкур ўтказилган байрам тадбири ҳам ана шу мақсад муддаога хизмат қилганлиги билан аҳамиятлидир.