Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида бошқарма раҳбарияти билан учрашув ўтказилди.
Жорий йилнинг 10 март куни Сурхондарё вилояти бошқармаси залида Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик Бош Бошқармаси Сурхонадарё вилояти бўйича бошқармаси ЎМИБ тезкор вакили подполковник Қ.Мўминов, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ бошлиғи подполковник Ш.Сувонқулов, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси бошлиғи подполковник Н.Исаевлар ҳамда Кинология бўлинмаси ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Кириш сўзи билан сўз олган вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ Кинология бўлинмаси бошлиғи подполковник Н.Исаев учрашувнинг мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
Шунингдек, учрашувда кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик Бош Бошқарма Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ЎМИБ тезкор вакили подполковник Қ. Мўминов сўзга чиқиб, шахсий таркибга хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишлари, таъмагирлик ва порахўрлик, ўзига боғлиқ бўлмаган ишларга аралашмаслик, доимий равишда фуқаролар ва ҳамкасблари билан хушмуомилада бўлиш, ички ишлар органлари ходими деган шарафли номга доғ туширмаслик, 2021 йилнинг ўтган даври ва 2022 йилнинг 10 март кунига қадар Республика ички ишлар органларида ва вилояти ИИБда хизмат қилиб келаётган айрим ходимларнинг ножўя хатти-харакатлари, мансаб ваколатидан шахсий манфаатларида фойдаланганлик, хизмат ва ижрочилик интизомини қўпол равишда бузиш ва бошқа ҳолатлар бўйича уларга Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун хужжатлари асосида кўрилган чоралар юзасидан мисоллар келтириб йиғилиш қатнашчилари томонидан бу каби салбий холатларга йўл қўймаслик, хизмат ва ижрочилик интизоми қўпол равишда бузган ёки юқорида кўрсатилган салбий холатларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунларда кўрсатилган кескин чоралар кўрилиши, келгусида кинолог ходимлар томонидан шу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида ота-оналар ва бошқарма раҳбарияти мунтазам мулоқотда бўлиб туришлари юзасидан фикр-мулоҳазалар ва таклифлар билдирилди.
Учрашув давомида, вилоят ИИБ ЖХХ ЖТСБ бошлиғи подполковник Ш.Р.Сувонқулов томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шароитлар, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, кинология хизматига берилаётган эътибор, ходимлар билан Маънавий-маърифий ишлар ва ижтимоий ҳимоя йўналишида амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва камчиликлари, шунингдек, ходимларнинг машаққатли хизматлари, уларга ҳамда оила аъзоларига яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлар тўғрисида маълумотлар етказилди.
Йиғилиш якунида, ўзининг намунали хулқ-атвори билан ва садоқатли хизмати билан сафдошларига ўрнак бўлиб келаётган бир қатор ходимларга вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан ташаккурномалар топширилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати