23 Август 2023 йил 436

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Тадбирда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳракати хавфсизлиги бош бошқармаси фахрийлар кенгаши ва вилоят ИИБ фахрийлари  иштирок этди.

Фахрий зобитлар ёш ходимларга юртга муҳаббат, касбга садоқат туйғуларини шакллантириш, атрофдагиларни ҳам шу руҳда тарбиялаш, касбий маҳорат ва жанговор шайликни ошириш, хизмат интизоми бузилишини олдини олиш, коррупция ҳолатларига берилмасликлари хусусида маслахатлар берди.

Хизматни ўташ даврида  қонунчиликка риоя этиш, маънавий- маърифий билими, фуқаролар билан хушмуомалада бўлиш каби  тавсиялар беришди.

Тадбир якунида, Сурхондарё вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида узоқ йиллар раҳбарлик қилган истеъфодаги полковник Сафар Эшонқулов ва бир гуруҳ нафақадаги ходимларга "ИИВ фахрийси" кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Text to speech