1 Феврал 2023 йил 390

Сурхондарё вилояти ИИБ тизимида фаолият олиб бораётган Хотин-қизлар масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1 февраль куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2021 йил 24 сентябрдаги “Ички ишлар органларида хотин-қизлар жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида” ги тегишли буйруғи ҳамда 2022 йил 23 мартдаги «Ички ишлар органларида фаолият юритаётган хотин-қизлар билан ишлаш борасидаги фаолият самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар белгилаш тўғрисида»ги фармойиши талаблари ижросини таъминлаш ҳамда бошқа масалаларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда, Сурхондаре вилояти ИИБ Хотин-қизлар масалалари, хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда 2022 йил 12 ойи давомида, “Хотин-қизлар билан ишлаш харитаси” бўйича амалга оширилган ишлар танқидий таҳлил қилиниб, 2023 йилда амалга ошириладиган ишлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида, Хотин-қизлар кенгаши раиси ўринбосари ҳамда Кенгаш аъзоларини овоз бериш орқали сайлаб олинди.

Шунингдек, Хотин-қизлар кенгаши аъзолари билан яқинда ўтказилиши кутилаётган "Фидойи аёл ходим" кўрик танловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Шунингдек мазкур йиғилиш давомида, давлатимиз раҳбари томонидан 2023 йил 20 январь куни қабул қилинган “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-10 сонли қарори мазмун моҳияти йиғилиш иштирокчиларига етказилди.

Text to speech