2 Июн 2022 йил 245

Сурхондарё вилояти ИИБ ташаббуси билан “Соғлом авлод” шиори остида югуриш марафони ўтказилди

Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш мақсадида, 2022йилнинг 2июл куни “Соғлом авлод” шиори остида Термиз шаҳар ҳудудида Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари, маҳаллий фуқаролар ва уюшмаган ёшлар иштирокида спортнинг “Югуриш” марафони тури бўйича мусобақа ўтказилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад, жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиш ҳамда соғлом турмуш тарзи бўйича ҳаётий кўникмаларни шакллантириш орқали ҳар бир фуқарода касалликка қарши кучли иммун тизими пайдо бўлишини таъминлаш, зарарли одатлардан воз кечиш, тўғри овқатланиш тамойилларига амал қилиш, тиклаш ва реабилитация ишлари ҳамда оммавий жисмоний фаоллик тадбирларини тизимли ва самарали ташкил қилишдир.
Ушбу мусобақа ғолиб ва совриндорлари Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг биринчи, иккинчи, учинчи даражали диплом, медал ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech