26 Август 2023 йил 384

Сурхондарё вилояти ИИБ соҳавий хизмат ходимлари ободонлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 32 йиллиги байрами олдидан Республикамиз бўйлаб 2023-йил 30-июл кунидан 30-август кунига қадар "Ободонлаштириш ойлиги" деб эълон қилинган эди.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг барча таркибий тузилмалари ва ҳудудий  бўлинмаларининг маъмурий бинолари ва уларга тегишли бўлган ҳудудларда  ободонлаштириш  ва  чиқиндилардан тозалаш ишлари олиб  борилди.

Ободонлаштириш ишлари давомида манзарали дарахт ва буталарга шакллар берилиб, қуриган шох-шаббалар олиб ташланди. Ирригация тизимлари чиқиндилардан тозаланди. Табиатни ва атроф муҳитни тоза ва озода сақлаш мақсадида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Text to speech