Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларга психологик тавсиялар берилмоқда
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Пробация бўлими томонидан Бошқарма ШМҲ Денов тумани ИИБ Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахсларнинг яшаш шароитлари ўрганилиб, улар билан психопрофилактик суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат давомида, қайта жиноят йўлига кирмаслик, такрор жиноят содир этмаслик бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Вилоятнинг барча шаҳар-туман ИИБ Пробация инспекторлари инспектор-психологнинг тавсиялари асосида назорат остидаги шахслар билан ишни тўғри ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 февраль кунидаги 84-сонли қарорига асосан вилоят ИИБ Пробация бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан барча шаҳар-туман пробация назорати остидаги шахлар билан сайёр қабуллар ўтказилиб, уларнинг муаммолари жойига чиқилган ҳолда ўрганилмоқда.
Бу каби ишлар Пробация гуруҳи ҳисобида турган шахслар ўртасида соғлом муҳитни шакллантириш орқали, улар томонидан такрор жиноят содир этилишининг олдини олишга хизмат қилиш билан бирга келажакда жамиятда тўғри йўлни танлашга замин яратишга хизмат қилади.