Сурхондарё вилояти ИИБ раҳбарлари иштирокида галдаги спорт машғулоти ўтказилди
Спорт соғлик гарови, спорт машғулотлари билан машғул бўлган инсон организми соғлом ривожланади, ортиқча токсин ва вазнларда ҳалос бўлишига, қолаверса иш унумдорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.
Юртимизда соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш мақсадига қаратилган турли спорт тўгараклари ташкил этилиб, аҳолини спорт машғулотларига жалб қилиш борасида турли спорт тадбирлари ташкил этилиб келинмоқда.
Хусусан, куни кеча Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи А.Исмоилов ташаббуси ва бошчилигида вилоят Ички ишлар бошқармасининг Спорт мажмуасида вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосарлари ва соҳавий хизмат раҳбарлари иштирокида “Спорт-соғлик гарови” шиори остида галдаги спортнинг Волейбол тури бўйича спорт машғулоти ташкил этилди.
Машуғлотда тўртта жамоалар ўртасида ташкил этилган спорт ўйини қизғин ва муросасиз тарзда кечди.
Спорт машғуоти давомида, тўсинга ва баскетболь шитига тўп киритиш машғулотларида раҳбарлар ўзларини маҳоратларини кўрсатишди.