Сурхондарё вилояти ИИБ Молия ва моддий техника таъминоти бошқармасида йил якуни сарҳисоб қилинди
Жорий йилнинг 1 февраль куни Сурхондарё вилоят ИИБ Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси томонидан 2022 йилда амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ҳамда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Ҳисобот йиғилишида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шодиев ҳамда ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими ҳам иштирок этди.
Йиғилишда Молия ва моддий техника таъминоти бошқармаси масъул ходимларининг ҳисоботлари тингланди. Танқидий руҳда ўтказилган йиғилишда, ўтган давр мобайнида хизмат даврида хато ва камчиликларга йўл қўйган ходимлар қайта камчилликларга йўл қўймасликлари тўғрисида қаттиқ огоҳлантириб ўтилди.
Шу билан бирга йиғилиш давомида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шодев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2023-йил 20-январь кунидаги 10-сонли қарори мазмун моҳияти тушунтирилиб, ушбу қарор асосида қабул қилинган Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари амал қилиши, фуқаролар билан ишлашда ушбу кодекс қоидаларига сўзсиз амал қилишлари лозимлиги бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.