Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг жорий йил 6 ойлик фаолияти сарҳисоб қилинди
Жорий йилнинг 15 июль куни Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 2023 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган хато ва камчиликлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Ўтказилган йиғилишда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Б.Хидиров, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бошқармаси Ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили подполковник Ш.Орзиев ҳамда Бошқарма Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи майор Х.Халлиевлар иштирок этишди.
Йиғилишда, бошқарма Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 2023 йил 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар ҳамда йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг келиб чиқиш сабаблари муҳокама этилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан тегишли чора тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, йиғилиш якунида жиноятчиликни олдини олиш борасида ижобий натижаларга эришган, қидирувда бўлган шахсларни ушлашда жонбозлик кўрсатган 10 нафар раҳбар ва ходимлар вилоят ИИБ бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.