Сурхондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси ва қуйи тизимларида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 12 июль куни Сурxондарё вилояти ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасида 2022 йилнинг 6 ойи якуни бўйича, Сурxондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Ш.Шодиев ҳузурида амалга оширилган ишлар ва йўл қўйилган камчиликлар юзасидан муҳокама йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилишда, Ўзбекистон Республикаси ИИБ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходими, барча шаҳар ва туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими xодимлари иштирок этишди.
Йиғилиш давомида, тизимда амалга оширилган ижобий ишлар ҳамда йўл қўйилган ҳато ва камчилликлар танқидий-таҳлил қилинди.
Шунингдек, масъуллар томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар ҳақида xодимларга тушунчалар бериб ўтилди
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати