20 Август 2022 йил 287

Сурхондарё вилояти ИИБ Хотин-қизлари ўртасида "Оила муқаддас даргоҳ" мавзусида психологик семинар-тренинг ўтказилди.

Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” шиори остида ўтказилаётган “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида, Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати мутахассис-психологлари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Термиз шаҳар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Салохиддинов билан ҳамкорликда Сурхондарё вилояти ИИБ таркибида хизмат олиб бораётган Хотин-қизлар ўртасида  "Оила муқаддас даргоҳ" мавзусида психологик семинар-тренинг ўтказилди.

Ушбу ўтказилган психологик семинар-тренингдан кўзланган мақсад вилоят ИИБ таркибида хизмат олиб бораётган ходимларнинг оилаларида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларнинг олдини олиш ва уларга ечим топишга амалий ёрдам беришдан иборат.

Оиласи тинч-тотув ва бахтли бўлган ходимлар диққат-эътиборини тўлиқлигича хизмат фаолиятига қаратаолишади ва бу билан хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришишлари мумкин бўлади. Шу сабабли ҳозирда вилоят ИИБ таркибида хизмат олиб бораётган ходимларнинг оилаларида вужудга келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларнинг олдини олиш ва шу орқали оилалардаги тинчлик ва осойишталикни таъминлаш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.

Text to speech