11 Апрел 2023 йил 359

Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари ўртасида қонунчилик ҳамда хизмат интизомига риоя қилиш юзасидан танқидий руҳда йиғилиш бўлиб ўтди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси катта мажлислар залида, бошқарма бошлиғи полковник А.Исмоилов ҳузурида вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳамда қуйи тизим шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш, ходимлар орасида турли коррупцион ҳамда фавқулодда рўй берадиган салбий ҳолатларни олдини олиш, бу борада белгиланган чора-тадбирлар ижросига бағишланган танқидий руҳдаги йиғилиш бўлиб ўтди. 

Ушбу йиғилишда вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Ш.Шадиев ва ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Самандаровлар сўзга чиқиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фаолият давомида коррупцион ва фавқулодда ҳолатлар содир этилишини олдини олиш, “ходимбай” ишлашни янада кучайтириш, шахсий таркибнинг оила аъзолари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш кўплаб кўнгилсизликларнинг олдини олишга хизмат қилиши йиғилиш иштирокчиларга тушунтирилди. 

Шунингдек, йиғилишда хизмат фаолияти давомида хизмат интизомига риоя қилмаган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилди. Ҳар бир ички ишлар органлари ходимлари қонунчилик ҳамда хизмат интизомига риоя қилиши бўйича қаттиқ огоҳлантирилди.

Text to speech