6 Феврал 2023 йил 394

Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари туризм обеъктларига саёҳат қилишди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январь кунидаги ПҚ-10-сонли Қарори ижросини таъминлаш ҳамда Ички ишлар органлари ходимларининг ватанпарварлик ва халқпарварлик руҳида тарбиялаш, маънавий ва тарихий билимларини ошириш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ташаббуси билан вилоят ИИБ соҳавий хизматлари ходимларини Термиз тумани ҳудудида жойлашган туризм намойиши объектлари, “Султон Саодат”, “Фаёзтепа” ва “Ал-Ҳаким Ат-Термизий” зиёратгоҳларига саёҳат уюштирилди.

Саёҳат давомида мазкур муқаддас қадамжойларда мангу қўним топган авлиёлар ҳаққига қуръон тиловатлар қилиниб, ушбу мажмуалар тарихи буюк авлиёлар бизгача қолдирган маданий ва маънавий мерослари ҳақидаги  батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Text to speech