Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 апрель кунидаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-232-сонли Қарорида, 2022 йил 1 июндан бошлаб “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида таълим муассасалари ўқувчи ёшларини Республикамиз ҳудудидаги тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштириш ва саёҳат давомида уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, “Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари томонидан шартнома асосида пулли хизматлар кўрсатиш тартибини белгилаш тўғрисида”ги Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 август кунидаги 669-сонли Қарорига асосан, туристлар ва туристик гуруҳларни махсус автотранспортда кузатиб бориш бўйича пуллик хизматлар таклиф этиш мақсадида, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан Сурхондарё вилояти Мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси ҳудудий бўлимлари ва ходимлари иштирокида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори талабалари, мазмун-моҳиятлари тушунтирилиши билан бирга, уларга Республикамиз ҳудудидаги тарихий ва диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштириш ва саёҳат давомида Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан уларнинг хавфсизлигини таъминлаш тартиби тушунтирилиб, йиғилганларга туризм фаолияти ва Вазирлар Маҳкамасининг Қарори талабаларига кўра, сайёҳатга олиб чиқиш бўйича тайёрланган тарқатма буклетлари тарқатилди.
Учрашув сўнгида, йиғилиш иштирокчиларини қизиқтирган саволларига масъуллар томонидан тегишли маълумотлар берилди.