9 Апрел 2022 йил 368

Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари Термизийлар музейига саёҳат қилишди

Жорий йилнинг 2 апрель кунидан 2 май кунига қадар Республикамиз бўйлаб, барча ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги” ўтказилаётганлиги муносабати билан ҳамда вилояти ИИБ бошлиғининг 2022 йил 1 апрелдаги Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш - олий бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисидаги фармойиши талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, 2022 йилнинг 8 апрель куни Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, музей ва театрларга боришлари ташкил этилди.
Тизим ходимлари Термиз тумани ҳудудида жойлашган Ал-Ҳаким Ат-Термизий зиёратгоҳида бўлишиб, ушбу муқаддас заминда мангу қўним топган авлиёлар ҳаёти ва жаҳон илм маърифат сивилизацияси ҳамда ривожига қўшган ҳиссалари ҳамда Ал-Ҳаким Ат-Термизий музейидаги тарихий обидалар билан яқиндан танишиб, маънавий ва маърифий озуқага эга бўлиш асносида бу борада ўзларининг билимларини янада оширишди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech