Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари билан жанговар тайёргарлик ўқув машғулоти ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг кўрсатмаси ҳамда Ички ишлар вазири ўринбосарининг ҳузурида ўтказилган видеоселектор йиғилиши баёни ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси шахсий таркиби билан жанговар тайёргарлик ўқув машғулоти ўтказилди.
Жанговар тайёргарликни ошириш ўқув ҳафталиги доирасида ўтказилаётган машғулотлар давомида шахсий таркибнинг жанговар шайлиги билан бир қаторда хизмат кийимидан фойдаланиш тартиби ҳам текширилди.
Ходимларга жанговар ва касбий тайёргарлик ўқув хавфталиги давомида, Сурхондарё вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига вилоят ИИБ Тезкор вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отряди масъул ходимлари томонидан ўқотар қуролларни тўлиқ ва тўлиқсиз қисмларга ажратиш ҳамда йиғиш бўйича ўқув-амалий машғулотлар ўтказилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати