18 Октябр 2022 йил
487
Сурхондарё вилояти ИИБ Экспертиза криминалистика маркази томонидан жорий йил 9 ойи давомида амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди.
Жорий йилнинг 18 октябрь куни Сурхондарё вилояти ИИБда вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник И.Кетмонов ҳузурида вилояти ИИБ Экспертиза криминалистика маркази ходимлари томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида соҳада амалга оширилган ишлар йўл қўйилган хато ва камчиликлар, эришилган ютуқлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Унда Сурхондарё вилояти ИИБ Эксперт криминалистика маркази бошлиғи подполковник Ж.Пардаевнинг жорий йил 9 ойи давомида соҳада амалга оширилган ишлар бўйича ахбороти тингланди.
Йиғилиш давомида, ходимлар иш самарасини янада ошириш, келгусида соҳада амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар, содир этилган жиноятларни “иссиқ изи”да фош этиш масалалари ҳам кўрилди.