31 Январ 2023 йил 212

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Жамоат хавфсизлиги Университети курсантлари билан учрашув ўтказди

Жорий йилнинг 31 январь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги Университети, Ўзбекистон Республикаси ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ Касбий тайёргарлик бўлими ҳамкорлигида айни пайтда Сурхондарё вилояти ҳудудида  касб амалиётини ўтаётган 1-курс курсантлари билан учрашув ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Шерзод Шодиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси масъул ходимлари сўзга чиқиб, курсантларнинг амалиёт ўташ даврида хизмат интизоми ва қонунийликка риоя этишлари учун мураббийлар ҳамда ота-оналар ҳам масъул эканликларини таъкидладилар.

Шу ерда курсантларга соҳага оид қабул қилинган қарор ва фармонлар мазмун-моҳияти, тизимга жорий қилинган янгиликлар етказилди.

Учрашувда курсантлар ҳам сўзга чиқиб, назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаб бораётганликларини, билдирилган ишончни оқлаб, келажакда етук офицер сифатида, Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва осойишталигини сақлаш йўлида хизмат қилишга ваъдалар беришди.

Text to speech