10 Октябр 2022 йил 601

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳузурида Музработ туманида содир этилган жиноят муҳокама қилинди

Музработ тумани “Орият” маҳалласида содир этилган ўртача оғирликдаги тан жароҳати yeтказиш жиноятининг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон берган шарт-шароитларни муҳокамаси бўлиб ўтди.

Ушбу муҳокамада, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари М.Болтаев ва вилоят ИИБ ХПБ бошлиғи А.Худойбердиев, Музработ тумани ИИБ бошлиғи Ш.Нармуратов, шунингдек, туман фаоллари, маҳалла раислари ҳамда нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, фуқаролар ва бошқа тегишли мутасаддилар иштирокида муҳокама қилинди. Муҳокама чоғида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ва шароити ҳақида сўз юритилди. Бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳар бир маҳаллада ишларни жадаллаштириш лозимлиги, ҳар бир раҳбар лоқайдлик ва бепарволикка берилмай ўз хизмат вазифасини масъулият билан бажариши кераклиги алоҳида таъкидланди.

Туман ҳудудида, бундай жиноятларнинг олдини олиш юзасидан кенг жамоатчиликка тушунтириш берилиб, ҳар бир маҳаллада виктимологик профилактикани ташкиллаштириш маҳаллада яшовчи фуқаролар томонидан келгусида юқоридаги каби жиноятлар содир этилишига йўл қўймаслик, кўпроқ профилактик тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкиллаштириб бориш лозимлигини, ҳудудий профилактика инспектори ҳудудий жамоатчилик билан ҳамкорлигида ишларни тўғри йўлга қўйиш, бугунги кунда маҳаллада иш билан банд бўлмаган фуқароларни иш билан таъминлаш чораларини кўриш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларни тубдан жонлантириш масалалари кўрилди.

Маҳалладаги бешлик маҳалладаги оилаларда келиб чиқаётган турли низоларни вақтида ўрганиб, уларни бартараф этишга масъул эканлиги юзасидан фикр мулоҳазалар билдирилди.

Text to speech