5 Август 2023 йил 190

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари томонидан Термиз тумани ИИБда “Интизом ойлиги” доирасида ота-оналар билан учрашув ўтказилди

Айни кунларда юртимиз бўйлаб Ички ишлар органларида ходимларнинг хизмат интизоми риоя қилиш, юқори касбий тайёргарликка эга бўлишини таъминлаш ва юкланган вазифаларни виждонан, фидойилик билан бажаришга йўналтириш мақсадида “Интизом ойлиги” ўтказилмоқда. Мазкур ойлик доирасидаги бугун Термиз тумани Ички ишлар бўлимида ходимлар ва уларнинг ота-оналари билан учрашув ўтказилди. Унда  вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Шерзод Шадиев, туман ИИБ ходимлари ва уларнинг ота-оналари иштирок этишди.

Тадбирда тизимда фаолият олиб бораётган ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этиш, фуқаролар билан ҳушмуомалада бўлиш, коррупцияга қарши курашиш, таъмагирликка йўл қўймаслик, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, тадбир давомида ўз хизмат фаолиятига виждонан ёндашиб, касбдошларига намуна кўрсатиб келаётган бир қатор ходимларнинг  ота-оналарига эсдалик совғалари топширилиб, уларга алоҳида миннатдорчилик билдирилди.

Text to speech