21 Январ 2023 йил 429

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Музработ туманидаги ижтимоий соҳа обеъктлари ҳамда қишлоқ хўжалиги техникаларини кейинги мавсумга тайёрлаш аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари ўрганилди.

Жорий йилнинг 20 январь куни вилоят ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов томонидан ўрганиш ишлари давомида, Музработ туманидаги ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасаларини келгуси таълимга тайёрлаш, қишлоқ хўжалигида техникаларни мавсумга шай ҳолга келтириш, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Дастлаб, тумандаги “Моҳият” маҳалласига ташриф буюриб, маҳалла ҳудудини ободонлаштириш, электр симёғочларини янгилаш, ариқларни тозалаш, аҳолининг томорқасидан самарали ва унумли фойдаланиш бўйича тарғибот тадбирларини олиб борди.

Ушбу тадбирлар давомида, маҳалла ҳудудидаги эскириб қолган 15 дона симёғочлар ўрнига янгисига алмаштирилиб, мавжуд хонадонларга сифатли электр тармоқлари тортилиши таъминланди.

Шундан сўнг, тумандаги “Чегарачи” маҳалласидаги аҳоли хонадонларига оқова сув тармоқларини яхшилаш учун маҳаллага олиб келинадиган ариқларни ҳашар йўли билан тозалаш ишлари ташкиллаштирилди.

Бундан ташқари, “Янгидиёр” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Музработ пахта қабул қилиш” МЧЖга ташриф буюриб, қишлоқ хўжалиги фаолиятини яхшилаш мақсадида олиб келинган янги 12 та қишлоқ хўжалиги тракторларинининг иш унумдорлиги билан танишди.

Шунингдек, “Меҳнатобод” маҳалласидаги 3-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳамда “Дарбанд” маҳалласидаги 39-сонли умумтаълим мактаби ҳудудида “Яшил макон боғи”ни ташкил этиш юзасидан мутахассисларни жалб этган ҳолда манзарали ва мевали кўчатларни экиш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Text to speech