Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Музработ туманида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ўрганиш ишлари давом этмоқда
Жорий йилнинг 18 январь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов томонидан Музработ туманидаги ижтимоий соҳа обеъктлари, қишлоқ хўжалигидаги агротехник тадбирлар, аҳоли муаммоларини ўрганиш ишларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, туман хокимлиги биносида тумандаги барча қишлоқ хўжалиги ходимлари, фермер хўжаликлари ва кластерлар билан учрашув ташкил этилиб, туманда олиб борилаётган агротехник тадбирларни жадаллаштириш бўйича топшириқ ва кўрсатмалар берди.
Бундан ташқари туман хокимлиги биносида, туманда фаолият юритаётган газ ва ёқилғи, бензин қуйиш шахобчалари раҳбарлари билан учрашув ўтказиб, уларга ҳозирги вазият бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, Музработ тумани “Меҳнатобод” маҳалласидаги 3-сонли мактаб, “Дарбанд” маҳалласидаги 39-сонли мактаб, “Моҳият” маҳалласидаги 35-сонли мактаб ҳамда Қишлоқ врачлик пунктларидаги иситиш тизимлари ҳамда кейинги ўқув йилига тайёргарлик ишлари билан яқиндан танишди.
Шу билан бирга “Шафоф” маҳалласидаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳамда “Янги ҳаёт” маҳалласидаги 13- сонли мактабгача таълим ташкилотларида олиб борилаётган қурилиш монтаж ишлари билан яқиндан танишиб, қурилиш ишларини қисқа муддатларда сифатли якунлаш бўйича кўрсатмалар берди.
Музработ туманда истиқомат қилаётган аҳолининг муаммоларини уйма-уй юриш орқали ўрганиб, уларни қийнаб келаётган масалаларни ижобий ҳал этиш чоралари ҳам кўрилмоқда.