Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи томонидан Музработ туманида амалга ошириладиган йирик лойиҳалар, ёшлар муаммоларини ўрганиш ишларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Жорий йилнинг 19 январь куни вилоят ИИБ бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов томонидан Музработ тумандаги ижтимоий соҳа объектлари, қишлоқ хўжалигидаги агротехник тадбирлар, туманда амалга ошириладиган йирик лойиҳалар, ёшлар муаммоларини ўрганиш ишларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.
Хусусан, туманнинг “Янгидиёр” маҳалласида жойлашган “Музработ пахта қабул қилиш” МЧЖга ҳамда “Ат-термизий” маҳалласидаги туман Агросервис МТПдаги қишлоқ хўжалиги техникаларининг келгуси агротехник тадбирларга созлигини ўрганиш мақсадида ташриф буюрди.
Ташриф давомида қишлоқ хўжалиги соҳасида тиним билмай ишлаётган бир гуруҳ ходимларни рағбатлантириш мақсадида пул маблағлари берилди.
Бундан ташқари, ўрганиш давомида тақдимот ўтказиладиган жойни сифатли тайёрлаш мақсадида 4-чегара пост ҳудудида ободонлаштириш, метал конструкцияли айвоннинг (бесетка) қурилиш - монтаж ишлари билан бир қаторда ташриф объектига олиб борувчи йўлакларни тозалаш ва пардозлаш ишлари билан яқиндан танишди.
Шунингдек, тумандаги 3- сонли ва 39-сонли умумтаълим мактабларини туманда намунали таълим мактабига айлантириш мақсадида Жарқўрғон туманидаги 32-сонли умуммий ўрта таълим мактаб фаолияти билан танишиш учун ушбу мактабга ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, амалий кўникмалар ортириш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.
Шу куннинг ўзида туман ҳокимлиги биносида туман ҳудудида истиқомат қилиб келаётган ёшлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг муаммолари тингланиб, учрашувда қилинган мурожаатларнинг 2 таси жойида ижобий ҳал этилди. Учрашув давомида фаол ёшларнинг 2 нафарига тикув мошинкалари берилди.