17 Январ 2023 йил 318

Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Музработ туманида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни тизимли равишда бартараф этиш юзасидан ўрганиш ишларини олиб бормоқда

Жорий йилнинг 16 январь куни Давлатимиз раҳбари ҳузурида ўтказилган тезкор йиғилишда республика ҳудудига аномал совуқ кириб келиши билан барча ҳудудларда, табиий газ босимининг пасайиб кетиши, электр тармоқларида тартибсиз узилишлар кузатилаётганлиги туфайли, фуқароларнинг хонадонларида иситиш билан боғлик муаммоларни бартараф этиш мақсадида масъулларга бир қатор топшириқлар берилган эди.

Белгиланган вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида, бугун 17 январь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи Абдувоҳид Исмоилов раҳбарлигидаги Ишчи гуруҳ томонидан алоқадор корхона ва ташкилотлар билан биргаликда Музработ тумандаги аҳолини қийнаб келаётган муаммолар, ижтимоий соҳа объектлари, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган агротехник тадбирлар, ирригация ва мелиорация, ичимлик суви таъминотини ўрганиш ишларига ҳамда ташриф доирасида режалаштирилган объектларни тайёрлаш, ушбу объектлар ҳолатини яхшилаш тадбирларига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигида 2023 йилда амалга ошириладиган йирик ва ўрта инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари билан учрашиб, уларнинг муаммоларини тинглади.

Таклиф этилган корхона ва ташкилотларга лойиҳаларни белгиланган муддатларда амалга ошириш бўйича тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, туманнинг инфратузилмасига доир тадбирларни жадаллаштириш мақсадида, ижтимоий соҳа объектлари, йўл қурилиш, ичимлик суви ҳамда газ таъминоти соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишилди.

Text to speech