Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Маънавият ойлиги” доирасида “Энг яхши китобхон” кўрик танлови ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2023 йил 11 апрель кунидаги Ички ишлар органларида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш олий – бурчимиз” шиори остида “Маънавият ойлиги”ни ўтказиш тўғрисида ҳамда вилоят ИИБнинг 2023 йил 29 апрель кунидаги фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят Ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан ишлаш хизматининг ташаббуси билан вилоят Ички ишлар органлари ёш ходимлари ўртасида Адиб Собир-Термизий номидаги Сурхондарё вилояти Ахборот кутубхона марказида “Энг яхши китобхон” кўрик танлови ўтказилди.
Ушбу танловни адолатли ва юқори савияда ўтишини таъминлаш мақсадида, Адиб Собир-Термизий номидаги Сурхондарё вилояти Ахборот кутубхона маркази директори ўринбосари М.Маматқулова Ахборот кутубхона маркази мудираси И.Шамсиддиновалар таклиф этилди. Кўрик танлов қизғин бахс ва мунозараларга бой тарзда ўтди.
Кўрик танловда иштирок этган иштирокчилар орасида ўзининг билимдонлиги, ҳозиржавоблиги ва зукколиги билан ажралиб турган Термиз шаҳар ИИБ 1-сон ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори катта лейтенант Қ.Мўминов фахрли учинчи ўринни, Қизириқ тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси профилактика инспектори лейтенант М.Дурсохатов фахрли иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, Термиз шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими катта инспектори Д.Алланазарова биринчи ўринни эгаллади.
Танлов ғолибларига бошқарма бошлиғининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.
“Маънавият ойлиги” доирасида маънавий ва маърифий тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда.