24 Август 2023 йил 455

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Энг яхши профилактика инспектори” номинацияси бўйича кўрик танлови  ўтказилди.

  Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида” Фармонига, мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 24 август кунидаги “Ички ишлар органларида энг яхши ходимларни аниқлаш бўйича республика танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг 2021 йил 14 сентябр кунидаги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларида “Энг яхши профилактика инспектори” номинацияси бўйича кўрик танлови  ўтказилди, биринчи босқичда уларнинг касбга оид билим даражаларини аниқлаш ва IQ-даражасини аниқлаш учун улардан тест синовлари олиниб, кейинги босқичда уларнинг чидамлилиги, тезлиги бўйича жисмоний синовлар қабул қилинди, учинчи босқичда эса жанговар тайёргарликдан синовлар топширишди, якунда  сохавий хизмат рахбарларидан ташкил этилган комиссия иштирокида якуний сухбат ўтказилиб, умумий балларга кўра 3-ўринни Қизириқ тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Қодиров Акрам 2-ўринни Термиз шаҳар ИИБ 2-сонли ИИБ  Ҳуқуқбузарликлар профилактика гурухи профилактика катта инспектори катта лейтенант Холмирзаев Нурали 1-ўринни эса Ангор тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика катта инспектори майор Халтураев Давлатмурод қўлга киритди.

Албатта бу тадбирлар  ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини янада рағбатлантириш, Ватан олдидаги шарафли бурчини адо этишдаги хизматлари учун уларни муносиб тақдирлаш, ходимлар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Text to speech