Сурхондарё вилояти Ички ишлар органлари ходимларининг касбий кўникма ва малакаси ўрганилди
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруқ талаблари асосида Сурхондарё вилояти ИИБ соҳавий хизмат жамоаларидаги маънавий-руҳий муҳит ва ходимлар ўртасидаги муносабатларни аниқлаш мақсадида аноним сўровномалар ўтказилди.
Ушбу сўровномалар натижасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича вилоят ИИБ раҳбариятига асосли таклифлар берилди.
Шунингдек, ходимларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини, касбий лаёқати, бошқарувчанлик қобилиятини, касбий кўникма ва малакасининг қай даражада шаклланганлигини ўрганиш учун улардан психологик тестлар олиниб, шу орқали уларнинг психологик портретлари яратилди.
Бундан кўзланган асосий мақсад Сурхондарё вилоятида ички ишлар органлари ходимларининг мавжуд муаммоларини ўрганиш орқали уларга яқиндан психологик ёрдам кўрсатишдан иборатдир.