30 Март 2023 йил 164

Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимларига касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғинлари ташкил этилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патрул ва патрул-пост хизмати бўлинмалари ходимлари билан ИИВнинг 2023-йил 28-февраль кунидаги “Ички ишлар органлари ходимларига касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-мохиятини етказиш, уларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғинларини ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли фармойишига асосан, 2023-йилнинг 27-март кунидан Термиз шаҳрида жойлашган ҳарбий қисм базасида 1 хафталик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Мазкур ўқув йиғинини ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад, вилоят ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патрул ва патрул-пост хизмати бўлинмалари ходимларига Ички ишлар органлари ходимларининг касб маданияти ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини чуқур сингдириш ҳамда уларнинг фуқаролар билан мулоқот қилиш жараёнидаги касбий маҳорати, муомала маданиятини, вазиятни тўғри баҳолаш ва тезкор қарор қабул қилиш кўникмаларини янада оширишдир.

Ўқув йиғинларини самарали ташкил этишда, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда етакчи мутахассислари, шунингдек, вилоят ИИБнинг тегишли сохавий хизматларининг ходимлари жалб этилган.

Бундан ташқари, жорий йилнинг 27-март куни вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари - Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи подполковник Ш.Ф.Шадиев ҳамда вазирлик Малака ошириш институти ва Академияси профессор-ўқитувчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январь кунидаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин хамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-10-сон қарорининг мазмун-моҳияти етказилди.

Ўқув йиғини якунида синовларни муваффақиятли топширган ходимларга Ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари томонидан белгиланган намунадаги сертификатлар тантанали равишда топширилади.

Text to speech