6 Апрел 2023 йил 268

Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимларига касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғинлари давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023-йил 28-феврал кунидаги “Ички ишлар органлари ходимларига касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-мохиятини етказиш, уларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув йиғинларини ташкил этиш тўғрисида”ги тегишли фармойишига асосан навбатдаги 1 (бир) ҳафталик ўқув машғулотлари ўтказилмоқда.

Мазкур ўқув йиғинига жалб қилинган вилоят ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патрул ва патрул-пост хизмати бўлинмалари ходимларига касбий маданият ва хизмат интизоми кодексининг мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг касбий, жанговар ва жисмоний тайёргарлигини ошириш бўйича ўқув машғулотларини олиб бориш учун вилоят ИИБнинг тегишли соҳавий хизматларининг раҳбарлари ҳамда масъул ходимлари жалб этилган.

Text to speech