11 Август 2023 йил 448

Сурхондарё вилояти ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловининг вилоят босқичи ўтказилди

Турли касб ва ҳунар эгалари иштирокида ўтказиладиган кўрик танлов ва беллашувлар моҳиятида аввало тизимда соғлом маънавий муҳитини шакллантириш, жамоалардаги ишчи  ходимларнинг  интелект қобилиятларини ўстириш ва албатта иқтидорлиларни рағбатлантириш қўллаб-қувватлашдек эзгу мақсадлар мужассам. Мана бир неча йилдирки ИИО тизимида ҳам турли номинациялар бўйича Республика танловларини ўтказиш анъана тусини олган. “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” республика танловининг вилоят босқичи ҳам юқори савияда ташкил этилди.

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғига асосан “Ички ишлар органларида “Энг яхши маънавий-маърифий ишлар тарғиботчиси” танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди. Бу ташаббус  ички ишлар органлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда ушбу соҳада фаолият юритаётган энг яхши раҳбар ходимларни аниқлашнинг ҳар томонлама, холисона, ошкора механизмлари ва мезонларини жорий этиш имконини бераётгани билан ҳам аҳамиятли бўлмоқда. Қолаверса  ходимларининг онги ва қалбида “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз!” консептуал ғоясини мустаҳкамлаш, уларда ватанпарварлик ва юрт тақдирига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришда ҳам салмоғи катта бўлмоқда. Мазкур танловда иштирокчилар яъни вилояти ички ишлар бошқармасининг айрим соҳавий хизмат ва шаҳар-тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари  тўртта шарт бўйича синовдан ўтказилди. Яъни, амалга оширилган ишлари, тест ва саволлар, оғзаки суҳбат жисмоний ва жанговор тайёргарлик даражаларига баҳо берилди. Танловнинг якуний натижасига кўра, Жарқўрғон тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Сайдулло Назиров учинчи, Сариосиё тумани ИИБ бошлиғининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари капитан Аброр Сохибов иккинчи ўринга лойиқ топилди.Вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патруль-пост хизмати батальони командирининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари подполковник Отабек Наркабилов эса фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқига йўлланма олди.

Тамойилига кўра ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалари билан рағбатлантирилди

Text to speech