5 Июл 2022 йил 205

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида ўқув-семинар ташкил этилди

Жорий йилнинг 5 июл куни Сурхондарё вилояти ИИБда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 июн кунидаги “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг ижтимоий мослашувига кўмаклашиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-299-сон Қарорининг мазмун моҳиятини шахсий таркибга етказиш ҳамда келгусидаги вазифалар муҳокамасига бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Ўтказилган ўқув-семинарда, Сурхондарё вилояти ИИБ Пробация бўлими ходимлари, шаҳар-туман ички ишлар органлари Пробация гуруҳлари катта инспектор ва инспекторлари иштирок этишди.

Йиғилишни Сурхондарё вилояти ИИБ Пробация бўлими бошлиғи подполковник Ш.Ж.Сатторов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларни кун тартибига қўйилган масалалар билан таништириб, сўзни Сурхондарё вилояти ИИБ Пробация бўлими катта психологи маёр Б.Ч.Ирназаровга берди.

Сўз олган маърузачи, ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш билан бирга озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларни ижтимоий реабилитатсия қилиш, тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, ижтимоий мослашувга ҳамда келгусида жамиятда ўз ўрнини топишга амалий кўмаклашиш механизмларини такомиллаштириш мақсадида, озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларга “даслабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тизими жорий этилганлиги, “даслабки ижтимоий-моддий ёрдам пакети”ни бериш тартиб қоидалари, бу бўйича Идоралараро комиссиялар тузилишини, Идоралараро комиссия озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб бўлган фуқароларнинг тадбиркорлик, меъморчилик, ҳунармандчилик каби йўналишлардаги аниқ лойиҳаларни ўрганиб чиқиш ва молиялаштириш бўйича асослантирилган хулосаларни тайёрлашга маъсул эканлиги ҳақида сўз юритди.

Йиғилиш сўнгида, Сурхондарё вилояти ИИБ Пробация бўлими бошлиғи подполковник Ш.Ж.Сатторов сўзга чиқиб, Юртбошимиз томонидан олиб борилаётган сиёсатнинг инсонпарварлиги, ушбу қарор ҳам инсон манфаати учун хизмат қилишлиги ҳақида сўз юритиб, белгилаб қўйилган вазифаларни астойдил бажариш юзасидан тегишли топшириқлар бериб ўтди.

Шунингдек, ҳудудларда Пробация гуруҳларини мазкур Қарордан келиб чиққан ҳолда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда назоратдаги шахсларни бандлигини таъминлаш, улар томонидан қайта жиноят содир этишни олдини олиш ишларини янада фаоллаштириш, Пробация хизматининг фаолиятининг очиқлигини таъминлаш ҳамда ижобий имиджини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва жамоатчилик билан фаол ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида фикр мулоҳазалар тингланди.

 Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech