Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида аёл ходималар учун қарор мазмун моҳиятига бағишланган ўқув йиғини ташкил этилди.
Сурхондатё вилояти ИИБ таркибида хизмат олиб бораётган аёл ходималарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳиятини етказилш мақсадида, Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасида ўқув йиғини ташкил этилди.
Тадбир бошида бошқарма Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғининг Хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Г.Раҳматова, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати маънаваий-маърифий ишлар бўлими психологик таъминлаш гуруҳи катта психологи М.Қодиров ҳамда Сурхондарё вилояти ИИБ Ташкилий бошқарма Юридик таъминлаш бўлими Юристконсульти М.Шаймардановлар сўзга чиқиб, ички ишлар органларини профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, қарорда келтирилган талаблар, хусусан ходимларда мулоқот психологияси, муомала маданияти ва ностандарт вазиятларда руҳий барқарорликни сақлаш бўйича зарур кўникмаларни шакллантириш ҳақида сўз юритилиб, фуқаролар билан хизмат давомида хушмуомала бўлиш тушунтирилди.
Ўқув йиғини давомида, ходималар билан психологик-тренинг машғулоти ҳам ўтказилиб, улар эътиборига ички ишлар органлари ходимлари томонидан хизмат интизоми ва қонунчилик бузилишини олдини олиш мақсадида тайёрланган қарор асосидаги инфографика намойиш этилиб, буклетлар тарқатилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати