5 Август 2023 йил 243

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан "Ободонлаштириш ойлиги" доирасида атроф-муҳит озодалиги таъминланмода

Республикамиз бўйлаб 2023-йил 30-июль кунидан 30-август кунига қадар "Ободонлаштириш ойлиги"  этиб белгиланган.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ойлик доирасида атроф-муҳит озодалиги йўлида ҳаракатлар бошлаб юборилди.

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг таркибий тузилмалари ва ҳудудий  бўлинмаларининг маъмурий бинолари ва уларга тегишли бўлган ҳудудларда  доимий  тарзда  ободонлаштириш  ва  тозалик ишларини  олиб  бориш мақсадида, ҳафтанинг ҳар шанба куни умумхалқ хашар куни этиб  белгиланган, берилган топшириққа асосан тозалик ва ободонлаштириш ишлари уюшқоқлик билан бошлаб  юборилди.

Ҳашар элга ярашар юртимиздаги барча ташкилот ва идораларда ташкил этилаётган бу каби ободонлаштириш ишлари туфайли дарахт ва буталарга шакл берилиб кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Албатта бу  меҳнатлар замирида атроф муҳитнинг гўзал ва эгологиянинг тоза бўлишига ўз ҳиссасини қўшиши шубҳасиз.

Text to speech