Сурхондарё вилояти Ҳарбий тузилмалар ёшлар yeтакчилари ташаббуси билан ҳамкорликда беғараз донорлик акцияси ўтказилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сурхондарё вилоят Кенгаши ҳамда ҳарбий қисм ва муассасалардаги бошланғич ташкилотлар етакчилари билан ҳамкорликда “МЕН ДОНОРМАН” ҳайрия акцияси ўтказилди.
Унда Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси, Божхона бошқармаси, ДХХ Чегара қўшинлари, Фавқулотда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия бошқармаси, Миллий гвардия қўриқлаш бошқармаси ҳамда Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий қисмлардан 40 нафарга яқин ходимлар ва ҳарбий хизматчилар ушбу акцияда фаол иштирок этишди.
Ушбу ҳайрия акциясини ўтказишдан мақсад ҳарбий тузилмалар томонидан нафақат юрт тинчлиги осойишталигини сақлаш балки Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг соғлиги ва тинчлиги учун оз бўлсада ўз ҳиссасини қўшишдан иборатдир.
Акция давомида, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда куч тузилмалар етакчилари ҳарбий хизматчилари билан доимий равишда, бу каби акцияларда иштирок этиш бўйича келишиб олинди.