8 Май 2023 йил 362

Сурхондарё вилояти 3-сектор раҳбарининг музработлик ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 11-апрель кунида ёшлар бандлигини таъминлаш, сифатли таълим билан қамраб олиш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда соғлом фикрлашларига замин яратиш бўйича  ўтказилган видеоселектор йиғилишларида масъуллар олдига қатор вазифаларни белгилаб берган эди.

Шунга асосан Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Абдувоҳид Исмоилов Музработ туманидаги кўмакка муҳтож ёшлар билан учрашди.

Хабарингиз бор Президентимизнинг кўрсатмасига асосан ҳудудлардаги 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган йигит-қизларнинг ижтимоий аҳволи, қобилияти ва қизиқишлари ўрганилиб, улар уч тоифага ажратилди. Шу асосида  давлатнинг ғамхўрлиги ва эътиборини кутаётган ҳамда кўмакка муҳтож ёшлар қатлами шакллантирилиб, улар билан манзилли ишлаш механизми йўлга қўйилмоқда. 

Вилоят 3-сектор раҳбари бошчилигидаги ишчи гуруҳ Музработ туманида истиқомат қилувчи  аҳолининг муаммоларини бартараф этиш, инфиратузилмани яхшилаш  шунингдек ижтимоий соҳа объектлари, инвестиция, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган агротехник тадбирлар, ирригация ва мелиорация, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ масалалар ечимига масъул сифатида белгиланган. 

Эндиликда Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи тумандаги 3- тоифага киритилган  50 нафар ёшларнинг келажаги, ҳаётда ўз ўрнини топишига масъул. Шу  мақсадда ташкил этилган учрашувда  вилоят 3-сектор “қизил” тоифадаги ёшлар ва уларнинг ота-оналари билан очиқ мулоқот ўтказиб, муаммоларини тинглади.

Ёшларнинг муаммолари йўналишлар кесимида таҳлил қилинганда 40 нафари тиббий ёрдамга муҳтожлиги, 4 нафари пробация назоратидан озод этилиши, 2 нафари тўлов контракт масаласида ёрдам кўрсатилиши ва 6 нафари бошқа масалаларни ташкил этди.

Албатта бу каби ҳайрли ишлар жамият вакилларининг розилигига сабаб бўлиб, мутасаддиларнинг умри ва касбидан мазмун топишига хизмат қилади.

Text to speech